
Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятида пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган корхоналар ташкил этиш учун 95 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Kursiv Media.
Лойиҳа доирасида 20 минг гектар ер майдонида пахта етиштириш, йиғиш ва толани қайта ишлаш ишлари амалга оширилади. Хитой делегацияси ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва тегишли ер участкаларини танлаш масалалари муҳокама қилинди.
Jiangsu World Group қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унинг маҳсулотлари Осиё, Европа ва Америка қитъаларидаги аграр корхоналарга етказиб берилади.
Хитой СурхондарёПахта ЛойиҳасиСурхондарё ВилоятиАвтоматлаштирилган КорхоналарЕр МайдониУлуғбек Қосимов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар