2016 йил 23 ноябрда Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасига 150 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйча қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.
Лойиҳа мувофиқ, Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистоннинг 10 вилоятидаги 22та нимстанцияни реконструкция ва модернизация қилиш орқали энергетика сектори самарадорлигини ошириш, электр энергиясидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишдаги йўқотишлар ҳамда харажатларни камайтиришга эришиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 110 киловольт/ўртача кучланишдаги кўчма нимстанциялар ва электр узатиш тармоқларида юз берувчи фавқулодда ҳолатларга зудлик билан барҳам бериш учун зарур бўлган тиклаш тизимларини харид қилинади. Шу билан Ўзбекистон миллий энергетика тизимидаги барқарорликни таъминлаш кутилмоқда.
Электр энергияси истеъмолидаги самарадорликни ошириш ва техник йўқотишлар ҳажмини камайтириш эвазига 6 миллиондан ортиқ оиланинг йиллик энергия истеъмолига тенг миқдордаги ис гази чиқарилиши камаяди.
Лойиҳани «Ўзбекэнерго» АК амалга оширади. Уни Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки 92 млн доллар, Халқаро тараққиёт ассоциацияси 58 млн доллар миқдоридаги маблағи эвазига молиялаштиради.
Ўзбекистон 1992 йилдан Жаҳон банки аъзоси ҳисобланади. ЖБнинг Ўзбекистондга тақдим этган кредит портфели 2 млрд доллардан кўпроқни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди