
22 май куни биткойн нархи $111 980 га етиб, ўз тарихидаги энг юқори даражани янгилади, деб finance.mail.ru хабар берди.
Binance биржаси маълумотларига кўра, криптовалюта нархи сўнгги 24 соат ичида 4,68% га ўсди. Москва вақти билан 21:57 да биткойн 4,33% га қимматлашиб, $111 817 га етди.
Ҳафталик ҳисобда биткойн 8,38% га ўсди. CoinMarketCap маълумотларига кўра, 20 дан ортиқ биржалардаги ўртача нарх бўйича биткойн $111 784 (4,46% ўсиш) атрофида савдо қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг