Credit Suisse Research Institute’нинг Global Wealth Report ҳисоботи маълумотларига кўра, агар сизнинг шахсий ҳисоб рақамингизда, хоҳ у банк депозити, хоҳ инвестицион сармоялар бўлсин, солиқларни чиқариб ташлагандан кейин жуда бўлмаса 2222 доллар қолса, унда сизнинг давлатингиз сайёрамиз аҳолисининг 50 фоизиникидан кўпроқ бўлади.
Агар сиз 71,56 минг долларга эга бўлсангиз, унда ўзингизни бадавлатлик пирамидасининг энг юқори чўққисига қўйишингиз мумкин. Агар 744,4 минг долларингиз бўлса, унда сиз жуда бой бўлганингиз учун бутун дунёда норозилик уйғотувчи 1 фоиз кишилар қаторидасиз.
Credit Suisse тадқиқотчилари бутун дунёдаги одамларнинг активлари 2016 йил ўртасида 256 трлн долларни ташкил қилгани ҳақидаги фикрга келдилар. Бу эса бир йил ичидаги дунё ялпи ички маҳсулотидан 3,4 маротаба кўпроқдир.
Агар бу бойлик сайёрамизнинг бутун аҳолиси орасида тенг тақсимланса, унда ҳар бир кишига 52,819 минг доллардан тўғри келар экан. Бироқ аслида сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи ўндан бир қисмигина бу бойликнинг 89 фоизига эгалик қилади.
Аҳолининг бадавлат қатламига ҳозирда 44 млн хитойликни киритиш мумкин, бу сайёрамизнинг катта ёшдаги аҳолисининг 4,4 фоизини ташкил қилади. Хитойнинг катта ёшдаги аҳолисининг деярли ярми бадавлатик шкаласининг 2-4-поғоналарига мос келувчи бойликка эга.
Тадқиқот давомида аниқланган қизиқарли факт шу бўлдики, 21 млн дан кўпроқ америкалик ўз бойлигидан ошадиган қарзга эга эканлар. Бироқ умуман олганда, америка миллати ўзига тўқ ҳисобланади. АҚШнинг 40 фоиз катта ёшдаги аҳолиси ўзларини энг бадавлат кишилар қаторига киритиши мумкин. Улардан 18 млн нафари эса сайёрамизнинг энг бой 1 фоиз аҳолиси қаторидан жой олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди