date
views 392

Марказий банк 29 май куни учун валюталарнинг янги қийматини эълон қилди

Марказий банк 29 май куни учун валюталарнинг янги қийматини эълон қилди
Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил 29 майдан амал қиладиган янги валюта курсларини эълон қилди.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 12 831,13 сўмни ташкил этиб, 55,77 сўмга пасайди. Бу охирги икки кунда умумий ҳисобда 100 сўмдан ортиқ тушишни англатади.

Евро ҳам пасайиб, 14 542,80 сўм (-82,54 сўм) бўлди. Британ фунти 120,45 сўмга тушиб, 17 336,14 сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, япон иенаси (88,96 сўм, -0,58), швейцар франки (15 515,27 сўм, -84,42) ва Хитой юани (1 784,68 сўм, -6,39) ҳам арзонлашди.

Фақатгина рус рубли 0,2 сўмга кўтарилиб, 161,07 сўмга етди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк 29 май куни учун валюталарнинг янги қийматини эълон қилди