Xiaomi вице-президенти Хьюго Барра Reuters билан суҳбатда нима учун унинг компанияси бутун дунё бўйлаб смартфонлар сотувининг пасайишидан (12 фоизга) у қадар зарар кўрмаслигига изоҳ берди.
"Биз смартфонларни ишлаб чиқаришдан фойда кўрмаймиз. Бизни кўпроқ узоқ муддатли даромад манбалари қизиқтиради. Компания 10 миллиардлаб смартфон сотиб, бундан умуман фойда кўрмаслиги мумкин".
Хьюго Барра, Xiaomi вице-президенти
Барранинг сўзларига кўра, Xiaomi ўзининг бошқа турдаги маҳсулотлари - дастурий таъминот, сервислар ва "ақлли уй"дан даромад олишга умид қилмоқда.
TechCrunch'да таъкидланишича, Xiaomi компаниясининг ишга ёндашуви у кўпинча қиёсланадиган Apple'га эмас, Amazon'га яқинроқ. Xiaomi ўз қурилмасини минимал нархда сотади, сотувдан тушган пуллар фақат уларни ишлаб чиқариш ва етказишни қоплайди. Amazon бир мартагина ўз телефони сотувини йўлга қўйганда муваффақиятсизликка дуч келди, Xiaomi қурилмалари эса харидорларни ўзига жалб қилади.
Бугунги кунда смартфонлар сотувидан даромад кўраётган ягона компания - Apple. 2016 йилнинг учинчи чорагида бу соҳадаги операцион даромаднинг 104 фоизи унга тўғри келди (рақамларнинг 100 фоиздан юқорилигига сабаб - рақибларнинг бу борада таназзулга учраганлиги). Samsung бу бозорда ўз смартфонларининг 20 фоизини сотган бўлса-да, у умумий операцион даромаднинг атиги 0,9 фоизига эга бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди