21:10 / 18.03.2015
8 664

Москва биржасида юань ва рубль валюта жуфтлиги савдоси бошланди

Москва биржасида юань ва рубль валюта жуфтлиги савдоси бошланди
Zamin.uz - Москва фонд-биржаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугундан бошлаб биржада “юань-рубль” валюта жуфтлигининг фьючерс савдоси очилди.
“Янги фьючерс савдосининг очилиши Москва фонд-биржасида юань билан савдо қилиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсгани, Россия валюта бозорида юань-рубль жуфтлиги иштирокидаги конверсион операциялар улушининг кўпайиши, Россия ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо шартномалари операцияларига бўлган талабнинг ошиши сабаб бўлди”, – дейилади матбуот хабарномасида.

Ўтган йилнинг май ойида Россия ва Хитой раҳбарлари ҳисоб-китобларни миллий валюталарда олиб бориш ҳақида келишувга эришди. Октябрь ойида эса икки мамлакат марказий банкларининг раҳбарлари валюта своплари ҳақидаги келишувга имзо чекишди. 2014 йилнинг охирига келиб Москва биржасида юань савдоси 8 баробарга ўсиб, 395 млрд рублни ташкил этди.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Иқтисодиёт » Москва биржасида юань ва рубль валюта жуфтлиги савдоси бошланди