date

Ўзбекистонда микрозаймлар бозори 2,3 бараварга ўсди

Ўзбекистонда микрозаймлар бозори 2,3 бараварга ўсди
Ўзбекистонда микрозаймлар бозори бир йилда 2,3 баробарга ўсди, деб Kursiv.media хабар берди.
Жорий йилнинг январь–март ойлари натижаларига кўра, Ўзбекистонда берилган микрозаймлар ҳажми 18,7 трлн сўмдан ошди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга ўсган.

Шунингдек, микрокредитлаш бозори ҳам ўсишни давом эттириб, 2,9 трлн сўмдан 5,4 трлн сўмгача ошган.

Апрель ойи бошига келиб, аҳоли томонидан расмийлаштирилган умумий кредитлар ҳажми 34,9 трлн сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 74 фоизга ўсган.

Марказий банк маълумотига кўра, 3 июль ҳолатига микрозаймлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 34,9% ни ташкил этган.

Шу йил баҳорида регулятор микрозаймлар бўйича жисмоний шахслар учун максимал устама миқдорини чеклаш ҳақида қарор чиқарди. Янги лимит 0,25% этиб белгиланган (аввал 0,3%). Шу билан бирга, микрозайм бўйича умумий устама йилига асосий қарзнинг 50% дан ошмаслиги керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда микрозаймлар бозори 2,3 бараварга ўсди