date

Ўзбекистон ташқи савдоси 44,4 млрд долларга етди

Ўзбекистон ташқи савдоси 44,4 млрд долларга етди

Жорий йилнинг январ–июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 44,4 миллиард долларга етди, деб Jahongir Latipov канали хабар берди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,9 фоизга кўпдир.

Экспорт ҳажми 20,1 миллиард долларни ташкил этиб, 34,9 фоизга ошган. Импорт эса 24,29 миллиард доллар бўлиб, 9,9 фоизга кўпайган.

Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қуйидагилар: Хитой — 8,07 миллиард доллар (18,2%), Россия — 7,16 миллиард доллар (16,1%), Қозоғистон — 2,63 миллиард доллар (5,9%), Туркия — 1,6 миллиард доллар (3,6%) ва Корея Республикаси — 981,5 миллион доллар (2,2%).

Шу давр мобайнида Ўзбекистон 197 та давлат билан савдо алоқалари амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ташқи савдоси 44,4 млрд долларга етди