09:49 / 17.12.2016
8 107

Бизнесда омадга эришишнинг 7 сири

Бизнесда омадга эришишнинг 7 сири

Ёшлик даврида ўзи ишини йўлга қўйиш ва ҳаттоки кимнингдир стартапида иштирок этиш ҳақидаги фикр кўпчиликда қўрқув уйғотади. Эҳтимол, сиз таълим муассасалари, китоблар ёки интернетдаги амалий тавсиялардан бизнес ҳақида муайян маълумотга эгадирсиз, бироқ бизнесни юритиш асосларини назарий жиҳатдан тушуниш ва уни ҳаётий тажриба орқали англаш ўртасида катта фарқ бор.

Фаолиятингиз якунида сиз бой билимлар захирасига эга бўласиз ва ўзингиз учун юзлаб сабоқлар оласиз, лекин буларнинг бир қисмини эртароқ, энг яхшиси, 30 ёшгача ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир.

InsiderPro ёшлик даврида эслаб қолиш муҳим бўлган ҳаётий ҳақиқатлар билан бўлишди.


1. Энг қадрлиси — одамлар

Амалий жиҳатдан олиб қараганда, муваффақиятли бизнесни ёлғиз қуриб бўлмайди. Сизга кенг имкониятларни очувчи, янги алоқаларни излашда ва қарорлар қабул қилишда ҳушёр бўлишга мажбур қилувчи кишилар жуда қадрлидир.

Сиз бу бебаҳо сабоқни карьерангизни бошлашдан аввал ўзлаштирсангиз, вақтингизни кераксиз кишиларга сарфламай, узоқ муддат энг яхши инсонлар билан ишлашга муваффақ бўласиз.


2. Муваффақиятсизликлардан қочиб бўлмайди

Қанча кўп нарса билишингиз ва қанча яхши тайёргарлик кўришингиздан қатъи назар, муваффақиятсизликлардан қочиб бўлмайди. Эҳтимол, сизнинг бизнесингиз омадли бўлар, лекин албатта шундай стратегиялар ва кампаниялар бўладики, улар режаларингизни барбод қилиб юборади, баъзи ғоялар эса ҳеч қандай натижа бермайди. Агар муваффақиятсизликка дуч келган пайтингизда бусиз бўлмаслигини яхши англаб етсангиз, уни қабул қилишингиз осонроқ бўлади.

Сиз бу тажрибага ўсиш ва ривожланиш учун сабоқ ҳамда имкон сифатида қарашингиз керак.


3. Вақт — энг қимматбаҳо ресурс

"Вақтинг кетди - нақдинг кетди" мақоли вақтдан ресурс сифатида фойдаланиш қандай кучга эга эканлигига ишора қилади. Масалан, бирор нарсани қанча эрта билсангиз, бундан даромад олишингиз ва лойиҳа устида ишлашингиз учун шунча кўп вақтингиз бўлади.

Бундан ташқари, бир суткада атиги 24 соат бор, ана шу вақтингизни қандай сарфлашингиздан келиб чиқиб, фойда оласиз. Бу ҳақиқатни қанча тез ўзлаштирсангиз, шунча кўп вақтингизни тежайсиз.


4. Сўз билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин

Сўз қудратини тўғри баҳолай олиш муҳим. Суҳбат ёрдамида деярли барча муаммоларнинг пайдо бўлишини олдини олиш мумкин. Бунинг учун ўз фикрини аниқ баён қилиш ва ҳар қандай мавзуда келишувга эришиш лозим.

Мулоқот қилиш санъати - узр сўраш, бир тўхтамга келиш ёки вазиятни тўғри тушунтириш орқали сиз мавжуд муаммоларни ҳам бартараф этишингиз мумкин.


5. Мукаммаллик — тараққиёт душмани

Биз бизнес шиддат билан ривожланаётган шароитларда яшаймиз. Агар сиз лойиҳа мукаммал эмаслиги туфайли уни секинлаштираётган бўлсангиз, у ҳолда таназзулга учрашингиз мумкин. Тезкор, эпчил, мослашувчан компанияларгагина омад кулиб боқади.

Ҳеч бир нарса илк уринишдаёқ мукаммал бўлмайди. Асосийси — лойиҳани юритишда мувозанатни сақлай билиш.


6. Ҳар қандай ғоя амалда қўланиш имконига эга бўлсин

Сизнинг ғоянгиз ҳар қанча қизиқ ва оригинал бўлмасин, унинг қадри амалга ошириш имконига қараб белгиланади. Масалан, ажойиб бир видео ҳақида ўйлаб қўйдингизу, бироқ уни яратиш жараёнини самарали ташкиллаштириш учун керакли восита бўлмаса, бу ғоядан воз кечганингиз маъқул.

Бу гаплар барча бизнес-ғояларга тааллуқли. Айтайлик, сизда инқилобий ғоя пайдо бўлди, бироқ иқтисодий жиҳатдан уни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, бунга киришмаганингиз яхши.


7. Ҳар қандай вазиятдан тўғри хулоса чиқаринг

Сиз жуда кўп нарсаларни билишингиз мумкин, лекин фаолиятингиз давомида ўз билимингизни бундан-да бойитиш имконига эгасиз. Раҳбар ёки тадбиркор сифатида ривожланишингиз учун мунтазам равишда янги кўникмалар ва хусусиятларни ўзлаштиришингиз лозим.

Сиз доимий такомиллашиб бориш орқали бизнес оламида ўзингизга мустаҳкам замин ясайсиз.

Ҳар жиҳатдан мукаммалликка эришиб бўлмайди, шу боис хато қилишдан ёки сизга фойда келтириши мумкин бўлган имконни қўлдан бой беришдан қўрқманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бизнесда омадга эришишнинг 7 сири