date

Давлат қарзи 43 млрд доллардан ошди

Давлат қарзи 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2025 йилнинг биринчи ярмида 43,4 миллиард долларгача етиб, янги рекорд даражани қайд этди. Бу ҳақда Bankir хабар берди.

Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки асосий қарз манбалари бўлиб, мамлакатнинг молиявий юки тобора ошиб бормоқда. Ташқи қарз 36,4 миллиард долларга етган бўлса, ички қарз миқдори 7 миллиард долларни ташкил қилган.

Жорий йил бошидан бери қарз 3,2 миллиард долларга кўпайган. Агар ўтган йилнинг шу даври билан солиштирсак, умумий ўсиш 6,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Давлат қарзи асосан бюджетдаги тақчилликни қоплаш учун ишлатилаяпти. Ҳозирда ЯИМга нисбатан қарз даражаси 34,2 фоизни ташкил этади, бу эса белгиланган чегара — 60 фоиздан анча паст.

Хитой ва Япония эса давлатлар кесимида Ўзбекистонга энг кўп қарз берган мамлакатлар сифатида қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Давлат қарзи 43 млрд доллардан ошди