date

Қишлоқ хўжалигида расмий товар айланмаси уч баробарга оширилади

Қишлоқ хўжалигида расмий товар айланмаси уч баробарга оширилади

2026–2027 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида уч мартага кўпайтириш Президент томонидан имзоланган янги Фармоннинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланди.

Жорий йил 4 сентябрда қабул қилинган ПФ–153-сонли Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотиш жараёнларига қатор қулайликлар киритилади.

Хусусан, ушбу маҳсулотларни сотишда қўшилган қиймат солиғи учун «ноль» ставкаси жорий этилади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммасини қайтариш жараёни ҳам автоматлаштирилади ва ушбу жараён бор-йўғи уч кун ичида амалга оширилади.

Янги тартибга кўра, 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган товарларнинг ҚҚС ҳисоботлари фақатгина ягона етказиб бериш занжири орқали амалга оширилади. Электрон ҳисобварақ-фактуралар эса хавф даражасига қараб реал вақт режимида таҳлил қилинади.

Шунингдек, юқори хавф категориясига кирувчи электрон ҳисобварақ-фактуралар улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами ҳисобварақ-фактураларнинг 10 фоизидан ошмаслиги ҳам қатъий белгиланди.

Мазкур ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий айланмани ошириш, тизимда шаффофликни таъминлаш ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қишлоқ хўжалигида расмий товар айланмаси уч баробарга оширилади