date

АҚШ фондларидан 19 млрд доллар инвестиция қайтариб олинди

АҚШ фондларидан 19 млрд доллар инвестиция қайтариб олинди

Ўтган ҳафта давомида АҚШ акцияларига инвестиция киритган фондлар мижозлари томонидан 19 миллиард доллар маблағ қайтариб олинди, деб “Коммерсант” хабарига таяниб "Курсив медиа" ёзмоқда.

Бир ҳафта ичидаги ушбу чиқариш кўрсаткичи тўрт бараварга ошди. Инвесторлар АҚШдаги ишсизлик бўйича заиф кўрсаткичлар фонида фойдани мустаҳкамлашга қарор қилгани қайд этилмоқда.

Бу йилги энг йирик чиқишлардан бири бўлди — аввалги ҳолатларда чиқаришлар 27,7 миллиард доллар ва 20,2 миллиард долларни ташкил этган.

“Коммерсант” нашрининг ёзишича, инвесторлар рискли активлар, яъни қимматли қоғозларга қизиқишни йўқотмоқда.

“Август ойига эълон қилинган АҚШ меҳнат бозори бўйича маълумотлар сифати шубҳали. Улар яна заиф чиқди ва бу АҚШ иқтисодиёти ҳолатига нисбатан хавотир уйғотмоқда”, — деди “Доверителная” компанияси активлар бошқарувчиси Дмитрий Терпелов.

2024 йилда АҚШ фондларига инвестициялар 153 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 1,5 баравар кам.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ фондларидан 19 млрд доллар инвестиция қайтариб олинди