Walt Disney киностудияси бир йил давомида дунё бўйлаб прокатлардан пул йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Disney 2016 йилнинг 1 январидан 18 декабрига қадар 7 миллиард доллардан кўпроқ ишлади ва ушбу натижани қайд этган илк киностудияга айланди. Мазкур рекордни қайд этишда 1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган «Дорини излаб», «Ҳайвонлар шаҳри» ва «Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» кўмаклашди.
Бундан ташқари, 14 декабрь куни премьераси бўлиб ўтган «Қайтмас бир: Юлдузлар жанги тарихи» кинокартинаси 5 кун давомида дунё бўйлаб прокатлардан 445 миллион доллар ишлаб олди.
2016 йил давомида Disney, шунингдек, «Жунглилар китоби»дан 966,6 миллион, «Доктор Стренж» фильмидан 652,8 миллион доллар даромад кўрди.
Аввалги рекорд 2015 йили Universal томонидан қайд этилган бўлиб, киностудия «Миньонлар», «Форсаж-7» ва «Юра даври олами» фильмлари ёрдамида 1 йилда 6,8 миллиард доллар ишлаб олганди.
Қайд этиш жоиз, Walt Disney комикслар асосидаги фильмларни яратувчи Marvel, мультфильмларни ишлаб чиқарувчи Pixar ва «Юлдузлар жанги» билан шуғулланувчи Lucasfilm киностудияларини сотиб олганлиги эвазига бундай натижани қайд этишга муваффақ бўлди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди