
Google корпорацияси Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунларини бузганда айбланмоқда.
The Wall Street Journal газетасида келтирилишича, суд корпорацияни 6 млрд доллар миқдорда жаримага тортиши мумкин.
15 апрель куни иқтисодий рақобат бўйича Европа комиссари Маргрет Вестагер ва монополияга қарши Европа комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер айблов масаласини муҳокама қилади.
Google’га қўйилган айбловларга биноан, компания саёҳатлар, харидлар ва бошқа хизматлар бўйича қидирувда ўзига тегишли хизмат ва ташкилотларни биринчи ўринда чиқаради, рақобатчиларнинг хизматларини эса фойдаланувчиларга кейинги ўринларда кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссиянинг корпорация монополияси юзасидан суриштирув ишлари беш йил олдин бошланган бўлиб, уч марта тўхтатилган эди.
Манба: www.kun.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.