date

Ўзбекистон ташқи савдо шериклари сони 200 тага етди

Ўзбекистон ташқи савдо шериклари сони 200 тага етди

Ўзбекистоннинг жаҳон бозорларидаги иштироки тобора кенгаймоқда. 2025 йилнинг январ–август ойларида мамлакат ташқи савдо ҳажми сезиларли даражада ўсиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 20 фоизга кўпайди.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур даврда ташқи савдо айланмаси 51,4 миллиард долларга етди. Бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 миллиард долларга кўпдир.

Экспорт кўрсаткичи 23 миллиард долларни ташкил этиб, 31,3 фоизга ошди. Импорт эса 28,4 миллиард долларга етган ва бу 11,8 фоизлик ўсишни англатади. Бу рақамлар Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари изчил ривожланаётганини ҳамда экспорт салоҳияти ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Ҳозирги вақтда мамлакат 200 та давлат билан савдо муносабатларини йўлга қўйган. Асосий ҳамкорлар орасида Хитой 18,9 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда. Россия 16,1 фоиз, Қозоғистон 5,9 фоиз, Туркия 3,7 фоиз ва Корея Республикаси 2,2 фоиз кўрсаткич билан рўйхатдан жой олган.

Ушбу натижалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги иқтисодий мавқеи мустаҳкамланаётганини ва интеграция жараёнлари барқарор суръатларда кечаётганини кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ташқи савдо шериклари сони 200 тага етди