
2016 йил декабрида Хитой валюта захираси 2011 йил февраь ойидан бери энг қуйи кўрсаткичга тушиб кетди ва 3,01 трлн долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Кун.уз сайти.
Хабар қилинишича, декабрь ойида ХХР валюта захираларининг умумий ҳажми ноябрь ойига нисбатан 41 млрд долларга қисқарган. Бунда, агентлик мурожаат қилган экспертлар Хитой валюта захирасининг 51 млрд долларга камайишини тахмин қилишган эди.
Хитой валюта захираси 2016 йил ноябрь ойида 69,05 млрд долларга қисқарган эди. 2015 йилда бу рақам рекорд қийматни – 513 млрд долларни ташкил этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар