GM Uzbekistan акционерлик компанияси 2016 йил июлидан декабрь ойига қадар Россияда 1811 дона Ravon автомобилини сотишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси ҳисоботида сўз юритилган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Қайд этилишича, компания дилерлари 2016 йил декабрь ойининг ўзида Ravon брендида етказиб берилган 799 дона автомобиль сотишга эришган.
GM Uzbekistan АКнинг Россия автомобиль бозоридаги улуши 2016 йил якунига кўра, 0,1 фоизни ташкил этган, 2016 йил декабрь ойида бу рақам 0,3 фоиздан иборат бўлган.
Умуман, 2016 йил январь-ноябрь ойлари натижасига биноан, GM Uzbekistan 27 ўринни эгаллаган. Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган моделларнинг ҳеч бири энг яхши сотилаётган Топ-25 таликка кира олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Ravon брендидаги автомобиллар савдоси 2016 йил июль ойида бошланган эди. Бунгача, GM Uzbekistan маҳсулотларини Daewoo бренди остида РФга етказиб берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди