Жорий йилнинг 18 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг мазмун ва моҳияти ҳақида сўз юритилиб, бу борада O‘zLiDeP фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур фармоннинг эълон қилиниши халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, унинг ижросини таъминлаш «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этишга хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фармонга мувофиқ, Халқ қабулхоналарининг республикамиз бўйича бутун бир тизими ташкил этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний шахслар учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ойбек Эгамов: - жумладан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган мурожаатларни қонунга мувофиқ белгиланган муддатларда, сифатли ва холисона кўриб чиқиш имконияти яратилади, яъни Халқ қабулхоналарининг ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилаётганлиги ҳар бир қабулхонада иш ҳажмининг кескин ортиб кетишининг олди олинади. Шуниндек, мурожаатлар мазмунининг кўпроқ ҳудудий характерга эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда, мурожаатда кўтарилган масаланинг мурожаат қилган фуқаро яшайдиган ёхуд юридик шахс жойлашган туман ёки шаҳарнинг ўзида ҳал этилишини таъминланади. Бу эса, мурожаатларнинг тегишлилиги бўйича юборилиши, қўшимча муддатларнинг талаб қилиниши каби ҳолатларнинг олдини олади.
Бундан ташқари, бундай қабулхоналарнинг ташкил этилиши халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, бу орқали мурожаат қилувчи шахсларнинг муаммолари билан яқиндан танишиш ва уларни ҳал қилинишига кўмаклашиш имкониятларини яратади. Мазкур омиллар бир бутунликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талаблар доирасида, ўз вақтида ва сифатли, холисона кўриб чиқилишини таъминлайди. Бундан ташқари, мазкур қабулхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш орқали Конституциямизда қайд этилган давлатнинг халқ иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги тамойили ҳаётга изчил татбиқ этилади.
Фракция аъзолари кун тартибидаги масалага партия позицияси нуқтаи назаридан ёндашиб, мазкур фармон барча соҳалар қатори тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга хизмат қилишини таъкидлашди. Чунки, эндиликда аҳоли, хусусан тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалалар тезда ўз ечимини топади. Уларнинг мурожаатига қисқа фурсатда тез, аниқ ва энг муҳими амалий жиҳатдан кўмаклашилади. Зеро, O‘zLiDeP ҳам тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир.
Фармонда назарда тутилган Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши эса, мазкур соҳадаги муаммоларни, мурожаатларни ҳал қилишнинг самарали механизми бўлиб хизмат қилади.
Йиғилишда фармоннинг яна бир муҳим жиҳатига эътибор қаратилди. Яъни, унда мурожаатларга асос бўлган тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш юзасидан доимий таҳлиллар ўтказиш назарда тутилмоқда. Бундай таҳлилларнинг ўтказилиши, шубҳасиз қонунларни қабул қилиш ва уларни қўллаш амалиётида, бу орқали эса мамлакатимизда шакллантирилаётган фуқаролик жамияти асосларини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади. Биринчи навбатда, ушбу таҳлиллар қабул қилинган қонунларнинг ижроси масаласида мавжуд муаммоларни юзага чиқариб беради. Хусусан, бундай омиллар мавжуд муаммонинг қонунчиликдаги бўшлиқлар билан ёхуд унинг ижросини таъминлашга масъул идоралар ёки шахсларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқлигини яққол намоён қилиб берса, иккинчи томондан, мурожаатга асос бўлган муаммонинг ижобий ҳал қилиниши бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқишга имкон беради. Бу эса, шу йўсиндаги барча мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш борасида амалий дастур вазифасини ўтайди. Қолаверса, бундай таҳлиллар жойларда давлат хизмати кўрсатаётган кадрларнинг салоҳиятини кўрсатиб берадики, бу эса, амалда кадрлар сиёсати билан боғлиқ ислоҳотларни самарали давом эттиришга туртки бўлади. Зеро, фармонда таъкидлаб ўтилганидек, Халқ қабулхоналари кадрлар таркибини аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур билимга, ташкилотчилик ва таҳлил қилиш қобилиятига, шунингдек, маънавий-ахлоқий ва психологик фазилатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ва мустаҳкамлаб боришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Йиғилишда, шунингдек фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва O‘zLiDeP фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар