Шаффофликнинг янги босқичи: Ҳар бир солиқ сўми харажати маълум бўлади!

1 дақиқа ўқиш209
Шаффофликнинг янги босқичи: Ҳар бир солиқ сўми харажати маълум бўлади!

Бюджетга очиқ назорат

Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини ошириш ва фуқароларнинг молиявий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида муҳим қарор қабул қилинди. Президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад, ер ва мол-мулк солиқларидан тушган маблағларнинг қай тарзда сарфлангани бўйича доимий ахборот берилади.

“Очиқ бюджет”даги янги модул

2026 йилдан бошлаб, “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) порталида “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” деб номланувчи махсус модул ишга туширилади. Ушбу механизм ёрдамида ҳар бир фуқаро муайян даврда ўзи тўлаган уч турдаги солиқ (даромад, ер ва мол-мулк) ҳақидаги аниқ маълумотларни кўриши мумкин бўлади. Энг муҳими, уларнинг тўлови ҳисобига давлат бюджетидан амалга оширилган харажатларнинг йўналишлар кесимидаги тафсилотлари доимий эълон қилинади. Бу, солиқ тўловчилар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган жиддий қадамдир.

Молиявий кўлам

Маълумот учун, ушбу уч турдаги солиқлардан тушумлар консолидациялашган бюджет харажатларининг қарийб 12 фоизини ташкил этади. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ғазнаси даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, шунинг 20 фоизи айнан мазкур уч турдаги солиқ ҳисобига тўғри келган. Жумладан, жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи 19,9 трлн сўмни ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?