BTS аъзолари Тайвандаги тунги бозорни айланди (видео)

BTS гуруҳи аъзолари Жин, J-Hope, V (Ким Техён) ва Жонгук Тайваннинг Каосюн шаҳридаги машҳур Люхэ тунги бозорига ташриф буюрди. Улар маҳаллий таомларни татиб кўрди, сотувчилар билан суҳбатлашди ва кўнгилочар ўйинларда қатнашди. Бу ҳақда Тайван ОАВлари нашри хабар берди.
Айниқса, V ва Жонгукнинг нишонга отиш ўйинидаги маҳорати мухлислар эътиборини тортди. Улар деярли барча нишонларни уриб, катта юмшоқ ўйинчоқни ютиб олди.
V эса сотувчилар билан хитой тилида гаплашиб, маҳаллий аҳоли ва мухлисларни хурсанд қилди. Гуруҳ аъзолари тунги бозорда тайванча колбаса ва бошқа кўча таомларини ҳам татиб кўрди.
Маълумот учун, BTS гуруҳи Каосюн шаҳридаги Миллий стадионда 19, 21 ва 22 ноябрь кунлари «ARIRANG» жаҳон гастрол сафари доирасида концерт беради.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…