16:04 / 27.01.2017
7 166

"Яшил ҳафталик" Ўзбекистонга 151,2 млн $лик шартномалар келтирди

"Яшил ҳафталик" Ўзбекистонга 151,2 млн $лик шартномалар келтирди

Берлинда етти кун давомида бўлиб ўтган "Яшил ҳафталик — 2017" кўргазмасида Ўзбекистондаги ташқи савдо компаниялари, қайта ишлаш корхоналари, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари Европа ва бошқа мамлакатларга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 151,2 млн долларлик экспорт шартномалари туздилар. Бу ҳақда "Ўзагроэкспорт"га асосланиб Спутник агентлиги хабар берди.

Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Туркия каби ўндан ортиқ мамлакатлар билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

"Хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар жараёнида ўзбек делегацияси вакиллари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг иқтисодий технологиялари, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспортини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар", — дейилади хабарда.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик салоҳиятини "Ўзбекозиқовқатхолдинг", "Ўзвинсаноатхолдинг" холдинг компаниялари, "Ўзагроэкспорт" Аж ҳамда республикадаги фермер хўжаликлари намойиш этишди.

Майдони 200 кв метрга яқин бўлган Ўзбекистон миллий стендига қўйилган янги мевалар, сабзавот ва резаворлар, қуритилган мевалар, ёғ-мой ва вино маҳсулотлари, зиравор ва кўкатлар, қайта ишланган маҳсулотлар — шарбатлар, мурабболар, турли консервалар кўпчиликнинг эътиборини жалб этди.

"Яшил ҳафталик" — қишлоқ хўжалик, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатидаги сўнгги ютуқларни намойиш этувчи жаҳондаги энг йирик кўргазма. Бу йил кўргазмага 400 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » "Яшил ҳафталик" Ўзбекистонга 151,2 млн $лик шартномалар келтирди