19:57 / 02.02.2017
7 565

Путин ва Мирзиёев: миграция сиёсатига оид масалалар қачон ҳал бўлиши маълум бўлди

Путин ва Мирзиёев: миграция сиёсатига оид масалалар қачон ҳал бўлиши маълум бўлди

Томонлар энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва миграция сиёсатига оид масалаларни муҳокама этишни режалаштирган, деб хабар беради "Дийдоразиз" сайти.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин икки-уч ой ичида Россияга расмий ташриф уюштиради ва сафари чоғида президент Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилган Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков «Известия» нашрига.

Нашр манбаси берган маълумотларга мувофиқ, икки мамлакат раҳбарлари энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва миграция сиёсатига оид масалаларни муҳокама этишни режалаштирган. «Россияда ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун талаб катта. Албатта, Ўзбекистон маҳсулотлари учун бозорни кенгайтириш масаласи биринчи ўринда муҳокама қилинадиган масаладир.

Балки Ўзбекистон томон Россия нефтини божсиз етказиб берилиши масаласига қайтар. Маълумки, яқинда Россия Ўзбекистон томонга божсиз нефть етказиб бермаслигини билдирган эди. Ўзбекистонлик мигрантлар масаласи ҳам, табиийки кўриб чиқилади», — деб хабар қилган нашрдаги манба.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрида Ўзбекистон ҳукумати Россия нефтини божхона тўловларисиз етказиб беришни сўраган, лекин Россия энергетика вазирлиги у ҳолда ЖСТга аъзо мамлакатларнинг барчасига божхона тўловларини бекор қилиши лозим бўлишини билдириб бу таклифни рад этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Путин ва Мирзиёев: миграция сиёсатига оид масалалар қачон ҳал бўлиши маълум бўлди