Одноклассники ижтимоий тармоғи реклама сонини оширмаган холда 2015 йилга нисбатан рекламадан даромади 25% ўсишга эришди. Мобил реклама ва видеоформатлар йўналишида катта даромад ўсиши кузатилди. Мобил реклама 29% ошди. Видеорекламадан даромад эса бир йилда 108% ўсди. «Mail.Ru Group»нинг барча лойиҳалари учун умумий реклама жойлаштириш тизими орқали жойлаштирилган мобил реклама самарадорлиги 86% ўсди. Бундай кўрсаткичларга ижтимоий тармоқнинг мобил аудиторияси ва ОКда видеоларнинг оммабоплигининг ўсиши, реклама форматларининг самарадорлигини ошириш, янги реклама берувчилар ва ижтимоий тармоқ майдончасида амалга оширилган муваффақиятли махсус лойиҳалар орқали эришилди.
Одноклассникининг даромади хозирда ҳам уч қисмдан иборат: IVAS (пуллик хизматлар – совғалар, кўринмаслик, стикерлар ва бошқалар), реклама ва ўйинлар (даромадни бўлишиш тизими кўринишида).
«Келаси йилга асосий вазифа бу аудиторияга реклама оғирлигини оширмаган холда рекламанинг ARPU (бир фойдаланувчидан тушадиган ўртача тушум) кўрсаткичини ошириш. Охирги йилларда биз имиджимиз устида ишладик ва қамровни, реклама самарадорлигини ва клиентлар сонини оширишга эришдик. Мобил ва видео форматлари ОКда анчайин жўшқинлик билан ривожланаётгани сабабли уларга умид боғламоқдамиз. Телевиденияга реклама берувчилар бюджети биз учун янги бозор, сабаби улар янада кўпроқ digital рекламага ўтиб кетмоқдалар. Бизда эса улар учун ечимлар ҳам, аудитория ҳам мавжуд»– деди Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин.
«ОКнинг кучли тарафлари – катта қамровга эгалиги, янги реклама форматларига мойиллиги бор аудитория ва видеонинг тез суръатларда ўсишидир. Катта ва турли ёшдаги ва турли қизиқишга эга аудиторияси бор ижтимоий тармоқ учун натив форматларни табиий жойлаштириш ва фойдаланувчилар кўпроқ аҳамият берадиган нарсалардан унумли фойдаланиш муҳимдир. ОК мисолида бу видеодир. Бир йилда биз видеорекламадан тушадиган даромадни икки баробарга оширшга муваффақ бўлдик, ва сонлар бунга гувоҳлик қилмоқда» – «Mail.Ru Group»нинг тижорат ишлари бўйича директори Элина Исагулова.
2016 йилда Одноклассникикда тасмада постларни тарғиб қилиш, тасмада ўзи ишга тушувчи натив видео, барча платформаларда реклама карусели, гур уҳларда очиқ реклама биржаси ишга туширилган эди. Шу йилнинг ўзида «myTarget»да аудиторияга тор йўналтирилган рекламани намойиш этиш, хамда локал-гео(уйига қадар аниқ жалб этиш имконияти), look-alike рекламаси (ўхшаш ҳулқ атвор характеристикаларги эга фойдаланучиларни жалб этиш), DMP-платформаси (маълумотлар базасини сотиш) ва ижтимоий тармоқларда кросс тармоқ видеопромопостлари каби асбоблар ишга туширилди. Йил давомида ОКда яна бир қатор махсус лойиҳалар ишга туширилди – булар «Purina»нинг ҳайвонлар учун ижтимоий тармоғи, «Сбербанк», «Якобс» ва бошқалар билан амалга оширилган лойиҳалардир.
2017 йилда Одноклассники реклама асбобларини ривожлантиришни ва самарадорликни, хамда видеоформатларда реклама имкониятларини оширишда давом эттирмоқда. Видеони нафақат қамров ташкил этиш учун асбоб, балки perfomance реклама берувчилари учун хам самрадор асбобга айлантириш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди