15 мартдан бошлаб Туркия россиялик экспортчиларга макка, буғдой ва кунгабоқар кунжарасига бож киритди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Россия аграр бозори конъюнктураси институти бош директори Дмитрий Рильконинг айтишича, Анқара "бир қатор давлатлар ва биринчи навбатда Россияга лицензиялар беришни тўхтатган". Унинг айтишича, россиялик экспортчиларга 130 фоизлик бож солинади.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларининг миллий уюшмаси Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевга "Туркияга Россияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз экспорт қилинишини қайта жорий қилиш учун тезкор чоралар кўриш" талаби билан мурожаат қилган.
2016 йил июлидан 2017 йил февралигача Туркия Россиядан 2 млн тонна буғдой импорт қилган. 2015-2016 йилларда бу миқдор 3,1 млн тоннани ташкил қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди