«КазМунайГаз» (КМГ) миллий нефт-газ компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга еткизиб беришга тайёр, деб хабар бермоқда Спутник нашри.
Вазир айтишига қараганда, Россия нефти Чимкентгача қувур орқали еткизиб берилади, ундан кейин эса нефт қуядиган эстакада ёрдамида, вагон-цистерналарга қуйилиб Ўзбекистонга олиб борилади.
"Ҳозир Ўзбекистонга ўтган қувур ишламайди. У эскирган ва тўхтатиб қўйилган, шунинг учун ҳозир фақат нефт қуйиш эстакадаси орқали вагон-цистерналар билан еткизиб бериш мумкин. Омскдан Павлодар вилоятигача келган нефт қувурининг қуввати 1 млн тоннагача. Биз шунча нефт еткизиб беришимиз мумкин", — деб изоҳ берди Бозумбаев.
Энергетика вазири айтишига қараганда, агар Ўзбекистон томонига катта ҳажмда нефт керак бўлса Қозоғистон нефт қувурини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқиши ҳам мумкин.
"Агар Ўзбекистонга кўпроқ нефт керак бўлса, нефт қувурини тиклашга тўғри келади. Ундай ҳолда Ўзбекистон кафолатланган ҳажмларда нефт олиши керак бўлади", — деди вазир.
Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефтини еткизиб беришга доир шартномалар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бўлиб ўтаётган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди