date

KFC Ўзбекистон бозорида тарихий натижани қайд этди

KFC Ўзбекистон бозорида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон умумий овқатланиш бозорида янги тарихий марра забт этилди. Машҳур халқаро бренд KFC 2025 йил якунларига кўра 1 триллион сўмлик даромад кўрсаткичига эришди. Бу мамлакатимиз ресторан бизнеси тарихида кузатилган илк ҳолат бўлиб, тармоқнинг жадал ривожланаётганини кўрсатади.

Таҳлилларга кўра, бозордаги бошқа йирик рақобатчиларнинг даромади 3,1 фоизга қисқарган бир паллада, KFC ўз кўрсаткичларини 36 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Бу рақамлар компаниянинг мижозлар орасидаги оммабоплиги ва самарали бошқарув стратегиясидан далолат беради.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳар бир KFC ресторани дунё миқёсида энг юқори тушум келтирувчи шохобчалар қаторига киради. Бу эса маҳаллий бозорнинг халқаро брендлар учун қанчалик истиқболли эканини яна бир бор тасдиқлайди. Келгусида маҳаллий брендларимиз ҳам худди шундай юксак натижаларни қайд этиб, халқаро даражага чиқишини кутиб қоламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » KFC Ўзбекистон бозорида тарихий натижани қайд этди