22:41 / 01.05.2017
6 882

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 млн доллар тақдим қилди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 млн доллар тақдим қилди
Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 300 млн долларлик молиявий келишувни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Тақдим қилинган маблағлар "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш йўналтирилади.

ИТБ маблағларни 15 йиллик, жумладан 2 йиллик имтиёзли муддатга берди. Лойиҳа доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 6,4 мингтадан кўпроқ уй, 110,52 км кириш ва ички йўллар, 197,80 км лик ичимлик суви тизими қурилади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши қишлой жойларида яшовчи 30 мингга яқин одамнинг яшаш шароитларини яхшилашга имкон беради.

ИТБ аввалроқ "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 1-босқичини амалга ошириш учун 100 млн доллар тақдим қилганди. 2015-2016 йилларда лойиҳа доирасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг 22 та қишлоқ аҳоли пунктида 1415 та уй, 33,80 км кириш ва ички йўллар, 40,62 км лик ичимлик суви тизими барпо этилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 млн доллар тақдим қилди