Ўзбекистонга кондиционер олиб кириш 11,5 фоизга кўпайди

2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга 19,7 млн АҚШ долларлик кондиционерлар олиб кирилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, импорт қилинган кондиционерлар сони 132 691 донани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январ-май ойларига нисбатан 13,7 минг донага кўп. Фоиз ҳисобида ўсиш 11,5 фоиз бўлган.
Асосий етказиб берувчи давлат Хитой бўлди. Беш ойда ушбу мамлакатдан 128 021 дона кондиционер келтирилган.
Қозоғистондан 4 644 дона, Туркиядан 17 дона кондиционер импорт қилинган. Яна 9 дона кондиционер бошқа давлатлардан олиб кирилган.
Маълумотлардан кўринишича, Ўзбекистон кондиционер импортида асосан Хитой маҳсулотларига таянмоқда. Бошқа давлатлар улуши эса анча кичик.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг



























Изоҳлар 0
…