Хитой "Ипак йўли"нинг янги лойиҳаларига 124 млрд доллар ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда Пекинда "Бир камар, бир йўл" форуми очилиши маросимида Хитой раиси Си Цзиньпин маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Цзиньпиннинг маълум қилишича, у таклиф қилаётган тараққиётнинг янги режаси ғоясига қўшилмоқчи бўлган барча бутун дунё учун " тинчлик ва фаровонликка йўл"нинг бир қисмига айланади.
"Хитой тараққиёт давлат банки 250 млрд юань миқдорида кредит ажратади, бу маблағлар "Бир камар, бир йўл" стратегияси доирасида инфратузилма қурилиши, ишлаб чиқариш ва молия соҳаларидаги лойиҳалар учун қўлланади", деб айтди Хитой раиси.
Цзиньпин ўз режасини 2013 йилдаёқ таклиф қилган. Унинг стратегияси Осиё, Африка ва Европа ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган. У ривожланишнинг икки асосий йўналиши – Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз Ипак йўлини ўз ичига олади. Бу иккала йўналиш ҳам Шарқдан Ғарбга имтиёзли шартлар асосида маҳсулотлар етказиб бериш учун савдо йўлагини яратишга кўмак бериши керак.
"Биз ҳамкорликнинг очиқ асосини қуришимиз ҳамда очиқ жаҳон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашимиз ва ривожлантиришимиз лозим", деб айтди Хитой раиси.
Хитой яна 100 млрд юанни (14,5 млрд доллар) "Ипак йўли" жамғармасига ажратади. 130 млрд юань Хитой экспорт-импорт банкидан кредитлар кўринишида стратегиянинг янги лойиҳалари учун ажратилади. Хитой ривожланаётган давлатлар ва "Ипак йўли" халқаро институтларига қўшимча 60 млрд юань ажратади.
Цзиньпиннинг таъкидлашича, яна 300 млрд юань молия ташкилотларининг хорижда бизнесни кенгайтиришини рағбатлантиришга ажратилади. Бундан ташқари, Хитой 2 млрд юань маблағни "фавқулодда озиқ-овқат ёрдами" кўрсатишга ва 1 млрд доллар "глобал жануб" давлатларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда "Ипак йўли" давлатларида ҳамкорликнинг янги лойиҳаларига ажратишни режалаштирмоқда.
"Бир камар, бир йўл" форуми 14 ва 15 май кунлари бўлиб ўтади. Унда 29 та давлатнинг президентлари ва бош вазирлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди