"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил қилувчи 10 та шартнома имзолади. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.
Султоновнинг таъкидлашича, муҳим ҳужжатлардан бири ўзбек газини Хитойга экспорт қилиш бўйича 3 йиллик шартнома бўлди. Султонов шартнома суммаси ва экспорт қилинадиган газ ҳажмини келтириб ўтмади.
Султоновнинг айтишича, Хитой Давлат тараққиёт банки билан 1,2 млрд долларлик кредит келишуви имзоланди. Ушбу кредит маблағлари Қашқадарё вилоятининг Шўртан туманида газни суюлтириб берувчи завод қурилишига йўналтирилади.
Бундан ташқари, Миллий холдинг компанияси Хитой компанияси билан биогаз қурилмалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратиш бўйича келишувни имзолади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди