Forbes журнали талқинига кўра, Alibaba Group электрон тижорат компанияси асосчиси Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланди.
Шу тариқа, тадбиркор Wanda Group раҳбари Ван Цзяньлинни ортда қолдирган.
Аниқлик киритилишича, Жек Манинг давлати 30,9 млрд. доллар, Ван Цзяньлинники эса - 30,7 млрд долларга баҳоланган.
Фото: China Daily
Wanda Group асосчиси асосан кўчмас мулк ва кўнгилочар соҳалар туфайли пул ишлаб топади. Жек Манинг давлати эса 2017 йилда Alibaba акциялари қимматлашгани билан боғлиқ.
Шу билан бирга, Осиёнинг энг бой кишиси сифатида ҳонгконглик мультимиллиардер Ли Цзячэн эътироф этилди. Унинг маблағлари 32,9 млрд. долларга баҳоланди.
Alibaba Group – Хитойнинг йирик компанияси бўлиб, электрон тижорат соҳасида фаолият олиб боради. У 1999 йилда ташкил топган ҳамда таркибига AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com, Alibaba.com ва Alibaba Pictures каби компаниялар киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди