21:57 / 30.05.2017
7 086

Виртуал пуллар бозори 2 кунда 30 млрд доллардан ортиқ маблағни йўқотди

Виртуал пуллар бозори 2 кунда 30 млрд доллардан ортиқ маблағни йўқотди
Сўнгги 2 кунда рақамли пулларнинг бозор капиталлашуви ҳажми 25 млрд доллардан ортиқ қисқарди, Coinmarketcap рейтинги шундай дейишга асос бўлмоқда.

24 май куни криптовалюталарнинг умумий ҳажми 90 млрд долларни ташкил этган бўлса, 27 майга келиб бу кўрсаткич 58 млрд долларгача пасайди. Айни вақтда бозор бирмунча барқарорлашган ва 69 млрд долларга тенглашган.

Coinmarketcap маълумотларига кўра, 26—27 май кунлари юқориликвидли (фойдали) альткоинлар қийматининг 20 фоизидан ортиғини йўқотган.

Таъкидлаш жоизки, Bitcoin йил бошидан бери 150 фоиз қимматлашди. 25 май куни криптовалюта бир кунда 3 марта рекорд ўрнатиб, 2500, 2600 ва 2700 долларгача кўтарилди ҳамда тарихида илк маротаба 2800 долларлик кўрсаткичга яқинлашди. Кейин кутилмаганда 2365 долларгача пасайди.

Бозор АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиянинг қарорини кутмоқда. У илк биткоинфонд биржасини ишга туширишни рад этиш қарорини қайта кўриб чиқмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Виртуал пуллар бозори 2 кунда 30 млрд доллардан ортиқ маблағни йўқотди