
Еврокомиссия сешанба куни Google’га 1 млрд евролик жарима тайинлаши мумкин. Бу қидирув тизимлари бозоридаги етакчиликни суиистеъмол қилиш туфайли эҳтимолга яқин, деб хабар бермоқда Kun.uz вазиятдан бохабар манбаларга асосан.
Жарима Google таркибига кирувчи Alphabet холдингга қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, монополияга қарши тартибга солувчи корпорациядан бизнес юритиш шартларига ўзгартириш киритишни талаб қилиш ниятида.
ЕКнинг асосий даъволари шундан иборатки, Google алоҳида товар ва хизматлар бўйича натижаларни сохталаштиради ҳамда шу тариқа, Google’нинг тижорий шериклари ва мижозлари қидирув натижасида биринчи позицияларда чиқиб келади. Таъкидланишича, Google ўзининг шериклари ёки мижозлари саналган ахборот интернет-ресурслари трафигининг ошишига ҳам ёрдам бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, ЕК Google’га нисбатан етти йилдан бери суриштирув ўтказиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар