Ўзбекистон тарвузлари 15 та давлатга экспорт қилинди: энг йирик харидор қайси мамлакат?

1 дақиқа ўқиш6
Ўзбекистон тарвузлари 15 та давлатга экспорт қилинди: энг йирик харидор қайси мамлакат?

Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 15 та хорижий давлатга жами 139 минг тонна тарвуз экспорт қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 40,4 миллион долларни ташкил этган.

Қайд этилишича, тарвуз экспортидан тушган даромад 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 миллион долларга ёки 23,3 фоизга ошган.

Ўзбекистон тарвузларини энг кўп харид қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатга 68,7 минг тонна маҳсулот етказиб берилган. Кейинги ўринларни Қозоғистон ва Қирғизистон эгаллаган.

Экспорт йўналишлари ва ҳажми қуйидагича:

  • Россия — 68,7 минг тонна;

  • Қозоғистон — 41,9 минг тонна;

  • Қирғизистон — 25 минг тонна;

  • Беларусь — 2,1 минг тонна;

  • Тожикистон — 424,1 тонна;

  • Монголия — 286,1 тонна;

  • Грузия — 228 тонна;

  • Литва — 206,1 тонна;

  • Украина — 84 тонна;

  • Польша — 58,7 тонна;

  • Бошқа давлатлар — 79,7 тонна.

Статистик маълумотлардан кўринишича, Ўзбекистон тарвузларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга етказиб берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?