Пўлат Алемдар узоқ танаффусдан сўнг омма олдида кўринди: актёрнинг қиёфаси муҳокамада

«Куртлар Вадиси» («Бўрилар водийси») сериалида Пўлат Алемдар образини гавдалантирган туркиялик актёр Нежати Шашмаз узоқ вақт давомида омма олдида кўриниш бермаганидан сўнг яна эътибор марказига тушди.
Актёр Анқарада Туркия миллий таълим вазири Юсуф Текиннинг қизи муносабати билан ўтказилган тўй маросимида иштирок этди. Тадбирда олинган Шашмазнинг сурати ижтимоий тармоқларда тез тарқалди.
Суратни кўрган фойдаланувчилар актёрнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларга эътибор қаратди. Хусусан, унинг аввалгига қараганда анча тўлишгани кўплаб изоҳларга сабаб бўлди.
Шашмазнинг узоқ танаффусдан кейинги кўриниши мухлислар орасида турли муносабатларни келтириб чиқарди. Айримлар актёрнинг қайта кўриниш берганидан мамнун бўлган бўлса, бошқалар унинг қиёфасидаги ўзгаришларни муҳокама қилди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…