Каъбада тавоф вақтида чақалоқни баланд кўтарган инсон танқидлар остида қолди (видео)

Каъбани тавоф қилиш жараёнида гавжум оломон орасида гўдакнинг юқорига кўтарилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Видеода тавоф қилаётган одамлар орасида бир киши чақалоқни баланд кўтаргани, атрофдагилар эса бу манзарани кўриб, дуо қилиш учун қўлларини очгани тасвирланган. Воқеа жойидаги айрим инсонлар бу ҳолатдан таъсирланган.
Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муносабати бир хил бўлмади. Кўпчилик буни таъсирли манзара сифатида қабул қилган бўлса, бошқалар гавжум жойда гўдакни бундай тарзда кўтариш хавфли эканини таъкидлади.
Айрим фойдаланувчилар зич оломон орасида боланинг қўлдан тушиб кетиши ёки сиқилиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Уларнинг фикрича, ҳар қандай эзгу ниятдан аввал боланинг хавфсизлигини таъминлаш муҳим.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…