6 509
Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш маҳсулотлар қимматлашувига олиб келиши мумкин
Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётини валюта ислоҳотларини ўтказишга, яъни миллий валютанинг халқаро валюталарга эркин алмашинувини йўлга қўйишга ҳозирлик кўрмоқда. Халқаро Пресс-клуб сессияда иштирок этган спикерлар бу мавзуни ҳам четлаб ўтишмади. Хусусан, конвертация масаласида фикр билдирган Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоиловга кўра, бунда айрим маҳсулотлар танқислиги кузатилиши ва уларнинг қимматлашиши кузатилиши мумкин, деб маълум қилди Кун нашри.
«Бизнинг захиралар айрим соҳаларнинг янги шароитларга мослашиб олишдаги йўқотишларини қоплашга етади. Асосий масала – инфляция, пулнинг қадрсизланиши. Шу нарса аниқки, иқтисодиёт либераллаштирилганда, айрим маҳсулотлар қимматлашади. Бунга бизнинг маҳсулотларнинг ташқи бозорларда нархи бўйча рақобатбардош бўлгани ҳам сабаб бўлади. Хорижий мамлакатларда ўзбек маҳсулотларига талаб ортганидан сўнг, ички бозорда танқислик юзага келиши мумкин», – деди Шуҳрат Исмоилов.
Унинг айтишича, ҳукуматнинг молия-иқтисодий идоралари бу масалани ҳам жиддий ўрганмоқда.
«Гап шундаки, барча соҳалар, банк тизими ва бизларнинг асосий ишлаб чиқарувчиларимиз валюта либераллашувига бир онда ёки босқичма-босқич ўтишимиздан қайси бирига тайёр? Биз бу йўналишда ХВЖ билан кўплаб муҳокамаларни олиб бордик, қайси соҳалар зарар кўради, уларни қанча муддатга молиявий қўллаб-қувватлашимиз керак бўлади? Ушбу ҳолатлар Марказий банк, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари билан таҳлил қилинмоқда. Яна бир марта такрорлайман, биз барча соҳаларимизни эркин валюта курсига тайёрлашимиз керак», – деди Иқтисодиёт вазири ўринбосари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”