
Молия бозорларида ва биржаларда нефть, акциялар ва металлар нархи пайшанба кунидан ўса бошлади. Федерал захиранинг АҚШда фоиз ставкалари ўсиш эҳтимолларини камайтириш бозордаги ўсишга сабаб бўлди.
Уолл-Стритда акцияларнинг кескин кўтарилиши билан Хитой фонд индекслари ҳам ўса бошлади.
WTI русумли нефть нархи эрталаб 2 фоизга ошиб, 39.40 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.
Brent нефтининг октябрь фьючерслари нархи Лондоннинг ICE Futures биржасида 2.3 фоизга ошиб, 44.12 долларни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ нефть захиралари, кўтарилиш кутилаётганига қарамай, 5.45 млн баррелга камайди. Бунинг натижасида нефть нархи июнь ойидаги энг юқори кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга тушиб кетди.
Бундан ташқари, Лондонда мис 1.5 фоизга, қўрғошин 1.1 фоизга қимматлашди.
Кеча АҚШ акциялар бозори охирги 4 йилнинг ўсиш рекордини қайд этди. Dow industrials индекси 3.95 фоизга ёки 16 285.51 пунктга ошди. S&P500 таркибига кирувчи акциялар капитализацияси 643 млрд долларга ошиб, охирги кунларда кўрилган зарарни 1.4 трлн долларга қисқартирди.
MarketWatch ресурсининг маълум қилишича, Bloomberg Russia-US Equity Index индекси ҳам 1.8 фоизга қимматлашган, жумладан, “Газпром” қоғозлари 2.8 фоизга, “Мечел” қоғозлари 6.8 фоизга ошган.
Пайшанба куни Хитой молия бозорида ҳам ўсиш бошланди. Бугун Shanghai Composite индекси 1.6 фоиз ўсди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар