2017 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон чакана савдо айланмаси ҳажми 49,75 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга кўп демакдир.
Йирик корхоналарнинг чакана савдоси 5,25 трлн сўмни, чакана савдо тузилмасида 10,6 фоиздан иборат бўлган. Бу ҳақда «Uzdaily.uz»га таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.
Кичик бизнес ва микрофирмалар савдо айланмаси 9,6 фоизга ўсиб, 11,413 трлн сўмга етган. Уларнинг умумий чакана савдодаги улуши 22,9 фоизни ташкил этди.
Умумий савдо айланмасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг маҳсулотлар сотиши 33,082 трлн сўм бўлиб,2016 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ўсган. Ушбу соҳанинг умумий савдо айланмасининг 66,5 фоизидан иборат бўлгани таъкидланмоқда.
Давлат мулки ҳисобланган корхоналар чакана савдо ҳажми 83,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 42,9 фоизга ошган.
Давлатга қарашли бўлмаган корхоналарнинг чакана савдодаги ҳажми 49,66 трлн сўмдан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 11 фоизлик ўсишни қайд этган. Унинг умумий чакана савдо айланмасидаги улуши 99,8 фоиздир.
Чакана савдонинг энг катта улуши Тошкент шаҳри (21,4 фоз), Тошкент вилояти (10,4), Фарғона вилоятига (8,9) тўғри келган. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилояти (1,8) Жиззах вилояти (3,4) ва Қорақалпоғистон Республикасига (3,4) тўғри келган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи