18:25 / 13.08.2017
5 572

Биткоин курси 4 минг доллардан ошиб кетди

Биткоин курси 4 минг доллардан ошиб кетди
Жаҳондаги энг машҳур криптовалюта — биткоин тарихий максимумини янгилади: унинг курси биринчи марта 4 минг доллардан, капитализацияси эса 67 миллиард доллардан ошди. Буни «CoinMarket.com» майдончасидаги сотувлар натижалари кўрсатмоқда, деб ёзади «Дарё» нашри.

Биткоин криптовалюталар ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бир сутка ичида у 9,21 фоизга қимматлашди.

Иккинчи ўринда Ethereum (эфир) номли валюта турибди. Унинг курси айни пайтда 297 долларни ташкил қилмоқда, капитализацияси эса 28 миллиард долларга яқинлашмоқда.

Ниҳоят, криптовалюталарнинг кучли учлигига Ripple якун ясаб беради. Унинг капитализацияси 6,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биткоин курси 4 минг доллардан ошиб кетди