
Олтин геосиёсий кескинлик ортиши ва доллар курси пасайиши ортида қимматлашмоқда. Унинг 2016 йил ноябридаги максимум нархи янгиланди.
Олтиннинг Нью-Йорк биржасидаги нархи 0,5 фоиз ошиб, бир унция учун 1322,4 долларни ташкил қилди. Олтин учун аввалги энг максимал нарх 2016 йил 9 ноябрида қайд этилган ва бир унция учун 1326,08 долларни ташкил қилган.
Маълум қилинишича, 29 августда Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани учирди. Ракета 15 дақиқа ичида 2,7 минг км учиб ўтиб, Япония ҳаво ҳудудига кирган. Ракета учиш вақтида унинг баландлиги 550 км ни ташкил қилган.
Шундан бир неча соат ўтиб Жанубий Корея шимолида мамлакат қуролли кучлари бомбардимон қилиши имитация қилинган машғулот ўтказилган. Япония Шимолий Кореянинг бу хатти-ҳаракатларини “минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка мисли кўрилмаган таҳдид” деб атаган.
Шу билан бирга АҚШ долларининг еврога нисбатан курси 2015 йил январидаги энг паст кўрсаткичдан пастроққа тушиб кетди. Ўшанда бир еврога 1,2027 доллар берилган. Долларнинг заифлашиши хом ашё бозорлари учун ижобий омил ҳисобланади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар