Дунёдаги энг машҳур криптовалюта яна бир бор ўзининг етакчи эканлигини исботламоқда: унинг нархи биринчи бор 4600 доллардан ошди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Жорий йилнинг август ойи бошида биткоин нархи 2700 доллар эди. Криптовалютанинг «оддий» биткоин ҳамда Bitcoin Cash’га ажралиши унинг нархини кўтарилишига олиб келди. Ой охирига бориб криптовалюта ўзининг рекорд кўрсатгичига 4600 долларга чиқиб, 40 фоизга кўтарилди.
Биткоин курси доимий равишда ўзгариб турмоқда ва ушбу маълумот эълон қилинганида унинг нархи 4550 долларга тушди. Бироқ 1 августдан бери криптовалюта нархида кескин пасайиш кузатилмади — одатда кунига 5 фоиздан кам бўлмади.
Биткоиннинг иккинчи қисми — Bitcoin Cash’нинг тақдири эса аянчли. Фойдаланувчиларнинг кўп қисми янги криптовалютага ўтишни исташмади ва бу унинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бир ҳафта олдин унинг курси 900 долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда деярли 580 долларга тенг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди