12:25 / 05.09.2017
7 616

Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди

Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилгани ва 1 АҚШ доллари 3889 сўм 65 тийинга кўтарилиб, 8100 сўмни, 1 евро эса 4678 сўм 60 тийинга ошиб, 9645 сўм 48 тийинни ташкил этгани, 1 Россия рубли 68 сўм 73 тийинга қимматлаб, 139 сўм 91 тийин этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматининг кескин ошиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расман ахборот берди. Унда қайд этилишича, айни пайтда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда. Марказий банкнинг курси доимгидек ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тарқатган расмий ахборотнинг тўлиқ матнини эътгиборингизга ҳавола этамиз:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасидаги давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини ўрнатишда фақатгина бозор механизмларини қўллашдан иборатдир.

2003-2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек, банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилмоқда.

Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича банклараро савдо сессиялари Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида ҳар куни ўтказилиб, бунда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида аниқланади ҳамда валюта биржасининг сайтида эълон қилиб борилади”.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди