12:44 / 14.09.2017
7 065

Банклар аҳолидан бир ҳафтада 200 млн доллар валюта қабул қилди

Банклар аҳолидан бир ҳафтада 200 млн доллар валюта қабул қилди
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 сентябрь куни, аниқроғи шу дақиқаларда ЎзЭОАВМА залида валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.

Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов иштирок этмоқда.

Айни пайтда давом этаётган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларига берилаётган айрим маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз...

Хорижий валюта курси бозор иқтисодиёти тамойилига асосан талаб ва таклиф асосида белгиланади. Курсга таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар мавжуд бўлиб, унинг бошланғич курси бозор талаби бўйича 8100 қилиб белгиланди.

Хорижий валюта муомалада қанча кўп бўлса нарх шунча тушади. Аксинча, муомалада етишмовчилик, яъни эҳтиёж ортса, нарх ҳам ошади. Бу — бозор қонуни!

Бир ҳафтада ўтказилган айирбошлашда аҳолидан 200 миллион доллар қабул қилинди.

Юридик ташкилотлар томонидан 100 миллион доллар миқдорида валюта банкларга сотилгани қайд этилган. Бундай ташкилотларга 100 миллион доллар миқдорида конвертация амалиёти бажариб берилган. Ушбу маблағлар фуқароларга сотилиши назарда тутилган.

Валюта биржасида банклар ўз мижозларига валюта сотади. Хорижий валютанинг сотиш ҳажми камлиги сабаб — валюта курси биржада тушиб бормоқда.

Азиз ўқувчилар, валюта сиёсатига оид масалалар бўйича энг биринчилардан бўлиб янгиликлардан бохабар бўлинг!

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Банклар аҳолидан бир ҳафтада 200 млн доллар валюта қабул қилди