21:41 / 19.09.2017
15 083

Марказий банк: тадбиркорларга чет эл валютаси чекловсиз сотилади!

Марказий банк: тадбиркорларга чет эл валютаси чекловсиз сотилади!
Валюта-конвертация масаласида кўпчилик саволлар ўз жавобини топаётгани ва бунда Марказий банк томонидан турли тадбирларнинг ташкил этилгани асосий ўрин тутмоқда.

Бироқ айрим ҳолатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари учраб турибди. Шу муносабат билан Марказий банк матбуот хизмати расмий баёнотини эълон қилди.

Унга кўра, 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга кўра 5 сентябрдан:
  • Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин. Бунда товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар — жорий халқаро операциялар дейилади;
  • истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилади. Бунда сотиб олинган хорижий валюта мижознинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ва мижозга халқаро тўлов картаси тақдим этилади.

Шу муносабат билан, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари ва ўз ихтиёрларига кўра сотиб олинган маблағларни жорий халқаро операциялар бўйича тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришлари мумкин.

Бунда сотиб олинаётган чет эл валютаси учун тўлов якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин:
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг савдо тушуми;
  • банкка топширилган нақд маблағлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олинган валюта маблағларини қуйидаги йўллар билан чекловларсиз ишлатишлари мумкин:
  • мамлакатдан ташқарида халқаро тўлов карталари орқали, шу жумладан, банкоматлардан нақд хорижий валютани ечиб олиш йўли билан;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида (инвойс ёки тўлов учун ҳисоб ёхуд импорт шартномаси) товарлар ва хизматлар импорти учун тўловни банк ўтказмаси орқали амалга ошириш.

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг рўйхати ва “ишонч телефонлари” рақамлари маълумот учун илова қилинган.

Бунда хорижий валютани сотиб олиш билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда кўрсатилган рақамлар орқали тижорат банкларига ёки Марказий банкка мурожаат қилиш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг ишонч телефон рақамлари.


Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк: тадбиркорларга чет эл валютаси чекловсиз сотилади!