
Россиянинг Новосибирск вилояти ва Красноярск ўлкасида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес форумлари ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Новосибирскдаги бош консуллиги томонидан ташкил этилди.

Уларда минтақалар маъмуриятлари, вазирлик ва идоралари вакиллари, депутатлар, йирик саноат компаниялари ходимлари, илмий ходимлар ва ОАВ иштирок этди.
Учрашувлар доирасида Ўзбекистонга инвестициялар киритиш имкониятлари, ушбу мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти борасида тақдимот ўтказилди. Хусусан, Expo Milano-2015 халқаро кўргазмасидаги Ўзбекистон стенди ҳақида батафсил маълумот берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар