
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги саволига Бош вазир «буни бозор кўрсатади», дея жавоб берди.
Айни пайтда банклардаги Конверсион бўлим томонидан аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда амалга оширилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.