Бир неча кунлардан буён ўзбекистонликларни тижорат банкларида очилган валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотилиши масаласи қизиқтириб келмоқда. Ушбу масала Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳам аниқ муддат билан эълон қилинмаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди.
5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги савол берганида, Бош вазир бозор муносабатларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда банкларда аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда, халқаро тўлов карталарида амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди