18:27 / 30.09.2017
6 196

Жаҳон Банки Ўзбекистонга 1 миллиард доллар кўмак ажратиши кутилмоқда

Жаҳон Банки Ўзбекистонга 1 миллиард доллар кўмак ажратиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон Банкидан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Reuters»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Манбада айтилишича, шу ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарор бандларида жорий йилнинг 1 ноябрига қадар, дастлабки музокараларни ўтказиш топшириғи баён этилган. Reuters мухбири билан суҳбатлашган юқори лавозимдаги амалдорнинг билдиришича, қарор расман эълон қилинди, аммо ундаги батафсил маълумотлар очиқланмаган.

Моддий кўмак сифатида ажратилиши режалаштирилган маблағлар мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон Банки Ўзбекистонга 1 миллиард доллар кўмак ажратиши кутилмоқда